Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мамонтлар замонларидаги комета Ерга яқинлашмоқда

Мамонтлар замонларидаги комета Ерга яқинлашмоқда

Иллюстратив фото

Сентябрнинг охирги дам олиш кунлари Ерга сўнгги 80 минг йилда биринчи марта C/2023 A3 кометаси яқинлашади, қоронғу осмондаги «думли юлдуз»ни ҳеч қандай мосламаларсиз кўриш мумкин.

Комета жума, 27 сентябр куни ёрқинлик чўққисига етиб, осмондаги энг ёруғ 20 та юлдуз бирлашгани каби кўринади, деб ёзди Live Science.

Шимолий еримшар аҳолиси (жумладан, биз) кометани кўриш учун 27 сентябрдан 2 октябргача бўлган кунлари тонг отишига ярим соат қолганида жануби-шарқ томонга, уфқдан бир неча даража юқорига қараши керак. Экспертлар фазовий ҳодисани 29 ва 30 сентябр кунлари кузатишни тавсия қилишмоқда.

Комета шундан сўнг 12 октябрда охирги марта кўриниш бериб, яна 80 минг йилга кўздан йўқолади. Уни бизгача мамонтлар тирик замонларда яшаган одамлар кўришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг