Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машинадан ўзини ташлаган қиз ўғирланмаган – пойтахт ИИББ

Машинадан ўзини ташлаган қиз ўғирланмаган – пойтахт ИИББ

Ижтимоий тармоқларда қиз ҳаракатдаги автомашина эшигини очиб сакрагани акс этган видео тарқалди.

Айрим ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу ҳолатда қиз гўёки ўғирлаб кетилаётганини айтишган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати аниқ ва расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа шу йилнинг 7 июл куни соат 11.00 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчасида содир бўлган. 2001 йилда туғилган Х.А. «Nexia» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, олдиндан таниши бўлган 2006 йилда туғилган Б.Ж. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида тортишиб қолади.

Сўнг Б.Ж. ҳаракатланиб кетаётган автомашина эшигини очиб, йўл қатнов қисмига сакраган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ИИО ФМБ ходимлари зудлик билан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган.

Бирламчи тиббий маълумотга кўра, фуқарога «пешона ва чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда тери ости гематомаси» ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг