Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Махачқалъадаги портлашда ўзбекистонликлар ҳалок бўлгани айтилди

Махачқалъадаги портлашда ўзбекистонликлар ҳалок бўлгани айтилди

14 август куни Махачқалъа шаҳридаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциясида кучли портлаш берганди.

Портлаш оқибатида жами 35 киши ҳалок бўлди, 119 киши жароҳат олган. Маълум бўлишича, ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган. Бу ҳақда Доғистон раҳбари Сергей Меликов маълум қилди.

Қайд этилишича, Доғистон Республикаси ҳукумати заҳира фондидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига 1 миллион рублдан, оғир тан жароҳати олганларга ҳар бирига 400 минг рублдан, қурбон бўлганларнинг оилаларига эса 200 минг рублдан тўланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг