Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ: қирқдан зиёд «қочоқ оталар»га қамоқ жазоси берилди

МИБ: қирқдан зиёд «қочоқ оталар»га қамоқ жазоси берилди

Мажбурий ижро буюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига  2021 йил давомида кўрилган 3 та жиноят иши юзасидан 20.875.773 сўмлик ва 2022 йилда кўрилган 14 та жиноят иши юзасидан 56.612.883 сўмлик алимент қарздорликларини ундириши белгиланган. 

Туман суди томонидан 2023 йилнинг ўтган ойида 12 нафар шахсга нисбатан 12 та жиноят иши мазмунан кўрилиб, 3 нафар шахсга нисбатан бўлган иш етказилган 38.544.650 сўмлик зарар қоплаттирилган.

Қолган 9 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланган. 2 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари ва  7 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, 76.700.000 сўмлик зарар ундирилган.

«Алимент тўловидан қочиб юрган оталарга жазо белгиланиши, яъни қамоқ жазосини ўташи бу улар олдидаги қарздорлик ундирилмайди, дегани эмас. Фарзанди тақдирига бепарво ва беписанд бундай «қочоқ» оталар ҳам жазони ўташга, ҳам қарздорликни тўлашга мажбур», — дейди Мажубрий ижро бюроси вакили.

Маълумотга кўра, жорий йилнинг мос даврига қадар биргина Ғиждувон туманининг ўзида 62 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўрилган. 43 нафар ҳуқуқбузарларга томонидан 874.813.200 сўмлик алимент пуллари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли маъмурий қамоқ жазоси берилган. 18 нафар ҳуқуқбузар оталар томонидан тўланмаган 261.463.900 сўмлик алимент пуллари ундириб берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг