Москва – Фарғона самолётида вафот этган фуқаро ўзбек бўлиб чиқди
![Москва – Фарғона самолётида вафот этган фуқаро ўзбек бўлиб чиқди](http://static.xabar.uz/crop/3/5/720_460_95_3549606249.jpeg)
8 ноябрь куни Москва – Фарғона йўналишидаги самолётда вафот этган шахс Ўзбекистон фуқароси Г.Т. экани аниқланган.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консулхонаси хабарига кўра, у аввалига ўзини ёмон ҳис қилган. Натижада самолёт Самара шаҳрининг "Курумоч" аэропортига фавқулодда қўнган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва марҳум танасини ватанга қайтариш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter