Москвада автобус ёниб кетди

12 апрель куни Москва шаҳрида автобус ёниб кетди. Бу ҳақда «Мосгостранс» матбуот хизмати маълумотига асосланиб, «РИА Новости» маълум қилди.
Аммо автобус ҳайдовчисининг саъй-ҳаракатлари туфайли йўловчилар жабрланмаган. Ҳайдовчи тезкорлик билан йўловчиларни туширган ва махсус хизмат ходимларини чақирган.
Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter