Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда 3,5 баллик ер силкиниши содир бўлди

Наманганда 3,5 баллик ер силкиниши содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Наманганда 3,5 баллик зилзила кузатилди.

Эпицентр: Наманган вилояти, Чортоқ тумани. Зилзила координаталари: 41,11 градус шимолий кенглик; 71,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 15 км.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 218 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Чортоқ туманида 2-3 балл, 2 км.
Уйчи туманида 2 балл, 13 км.
Наманган шаҳрида 2 балл, 17 км.
Янгиқўрғон туманида 2 балл, 20 км.
Косонсой туманида 2 балл, 23 км.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафтача аввал ҳам Наманганда 3,2 магнитудали зилзила содир бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг