Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда аёл ва ўқитувчилар ўртасида жанжал юзага келди

Наманганда аёл ва ўқитувчилар ўртасида жанжал юзага келди

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқда Наманганда мактабда аёллар ўртасида жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 19 апрель куни куни Давлатобод тумани Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига тумандаги 54-мактаб ўқитувчиси мактабда жанжал бўлаётганлиги ҳақида хабар берган.

Ҳодиса жойига ҳудуд профилактика инспектори етиб бориб, мактаб ўқитувчилари ва аёл ўртасида юзага келган тушунмовчиликни бартараф қилган ва зарурий ҳужжатларни расмийлаштирган. Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг