Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда эркак аёлнинг «Malibu-2»сини ёқиб юборди

Наманганда эркак аёлнинг «Malibu-2»сини ёқиб юборди

Наманган шаҳри Давлатобод туманида 13 ноябрь куни маст эркак «Malibu-2»ни ёқиб юборгани аниқланди.

Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, «Malibu-2» автомашинасида ёнғин юз бергани ҳақида хабар 13 ноябрь куни соат 04:00 ларда келиб тушган. Машина 1989 йилда туғилган аёлга тегишли бўлган. У машинани уйи олдидаги автотураргоҳга қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суруштирув тадбирлари давомида буни Наманган шаҳрида яшовчи эркак содир этгани аниқланган.

У аёл билан 2021 йил март ойларидан буён таниш бўлган. Ўрталарида бўлиб ўтган келишмовчиликлар сабабли фуқаро маст ҳолатда 13 ноябрь куни соат 03:00 ларда 10 литр ҳажмдаги елим идишда бензин олиб келиб, аёлга тегишли автомашинани ҳайдовчи томон ойнасини тош билан синдириб, бензинни автомашина салонини ичига сепиб, ёқиб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг