Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда «Нексия» автобус билан тўқнашди. Қурбон бўлган ва жароҳатланганлар бор

Наманганда «Нексия» автобус билан тўқнашди. Қурбон бўлган ва жароҳатланганлар бор

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Шу йилнинг 14 январь куни соат 08:20ларда Наманган вилояти Уйчи туманида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Олмурут маҳалласи ҳудудидан ўтган «Наманган-Уйчи-Учқўрғон» автомобиль йўлининг 22-километрида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган М.Н. ишонч қоғози билан шу туманда яшовчи, 1946 йилда туғилган М.М.га тегишли «Нексия» русумли автомобилни бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

М.Н. қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги (Наманган-Учқўрғон йўналишида қатновчи, автобус салонида 30 нафар йўловчиси бўлган) «Исузи» автобуси билан тўқнашув содир этган.

Натижада «Нексия» автомобили йўловчиси, Учқўрғон шаҳрида яшаган, 1960 йилда туғилган А.М. воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳайдовчи М.Н. ҳамда бошқа йўловчилари, Учқўрғон шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган А.Л. ва Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган Х.Х. олган тан жароҳатлари билан касалхонасига ётқизилган.

Шунингдек, «Исузи» автобусининг 11 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг