Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ўсмир қиз қутқариб қолинди

Наманганда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган ўсмир қиз қутқариб қолинди

Фото: @milliygvardiyauz_official

Жорий йилнинг 26 октябрь куни соат 14:30 ларда Наманган вилояти Мингбулоқ туманидан оқиб ўтувчи Сирдарё устига қурилган кўприкда хизмат олиб бораётган Миллий гвардиянинг Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари кўприк устида тўхтаган мактаб ўқувчисини кузатиб туриб, унинг шубҳали ҳаракатларини сезиб қолишган.

Суҳбат чоғида ўқувчи қиз мактабда юз бераётган айрим ҳолатлар сабаб ўзини сувга ташламоқчи эканлигини маълум қилган. Ўз ўрнида, Қўриқлаш хизмати ходимлари ўқувчининг бу хатти-ҳаракатлари нотўғрилигини таъкидлаб, зарур маслаҳатлар беришган.

Шундан сўнг ушбу ўқувчи яшаш жойига олиб борилиб, ота-онасига вазият тушунтирилган ҳолда топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг