Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда содир бўлган ЙТҲда 3 яшар бола қурбон бўлди

Наманганда содир бўлган ЙТҲда 3 яшар бола қурбон бўлди

Жорий йилнинг 19 март куни Наманган шаҳрида «ВАЗ-21011» русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборган.

Натижада, вояга етмаган пиёда олган оғир тан жароҳатлари оқибатида, 25 март куни шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Қамчиқда 40 дақиқа оралиғида иккита ЙТҲ юз бергани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг