Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги боғда аттракцион болани қисиб қолди

Намангандаги боғда аттракцион болани қисиб қолди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида «Велотрек» аттракционида болани қисиб қолгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат бўйича Саноат хавфсизлиги қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 30 май куни Наманган шаҳридаги Бобур боғи ҳудудида фаолият олиб борган якка тартибдаги тадбиркорни «Аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари»га риоя қилган ҳолда фойдаланиш, уни эксплуатация қилувчи оператор ходимларни ўқитиш зарурлиги тўғрисида ёзма кўрсатма берилган. Шунингдек тадбиркордан аттракционни ўзбошимчалик билан ишлатмаслик тўғрисида тилхат ҳам олинган.

Шунга қарамасдан, тадбиркор ўзига тегишли «Велотрек» кўчма аттракционини тегишли ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан ишлатган.

3 июнь куни фуқаро М. М. «Велотрек»да ўтирган дўстини ўзи учирмоқчи бўлиб аттракционда қоқилган. Фуқарога жиддий шикаст етмаган, унга ўз вақтида ёрдам кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг