Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Навоий азот» ишчилари номаълум куйдирувчи газдан заҳарланди

«Навоий азот» ишчилари номаълум куйдирувчи газдан заҳарланди

Фото: Sensorika.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Навоий азот» АЖга қарашли ПВХ заводида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланганларга тиббий кўрсатилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 28 октябрь куни тахминан соат 16:00да Навоий вилояти «Навоий азот» АЖга қарашли ПВХ заводида номаълум куйдирувчи газдан ингаляцион заҳарланиш юз берган.

Мазкур ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Фавқулодда вазиятда жароҳатланган 4 нафар бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Токсикология бўлимига ётқизилган.

Тажрибали шифокорлар томонидан беморларнинг аҳволи баҳоланиб, уларга замонавий даволаш стандартлари бўйича малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

«Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, беморларнинг аҳволи юзасидан қўшимча маълумот берилади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг