Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда ишчини бетон плита босиб қолди (видео)

Навоийда ишчини бетон плита босиб қолди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Мазкур ҳодиса бугун соат 08:00 да Навоий вилояти Кармана тумани «Деҳқон» МФЙда содир бўлди.

ФВВнинг хабар беришича, олиб борилаётган қурилиш обектида ишчи-ходим С.З.нинг устига бетон плита қулаган. Бунинг оқибатида фуқаро бетон остида қолиб кетган. Воқеага гувоҳ бўлганлар дарҳол қутқарув хизматига хабар берган.

Олинган хабар асосида вилоят ФВБ ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, қисқа вақт ичида бетон плита остида қолган қурувчини чиқариб олишган. Оёғидан жароҳатланган фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилиб, Кармана тумани Тиббиёт бирлашмасига юборилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча фуқаролардан қурилиш обектларида хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг