Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда тоға жияни сабаб ўзини осганмиди? Прокуратура баёнот берди

Навоийда тоға жияни сабаб ўзини осганмиди? Прокуратура баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда «Хатирчи туманида яшовчи Норқулов Ботир томонидан тоғаси Ф.Ўралов ўз жонига қасд қилиб вафот этганлиги ва марҳумнинг осилган ҳолатда топганлигини, ҳақиқатни очишда ёрдам сўраймиз» номли хабар тарқатилди.

Аниқланишича, Хатирчи туманида яшовчи Ф.Ўралов 2019 йил 10 март куни қўй қўрасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Хатирчи туман суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, фуқаро Ф.Ўраловнинг баданида бирон-бир тан-жароҳати мавжуд эмаслиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, 28.03.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, Ф.Ўраловнинг жияни Б.Норқулов бир неча бор мурожаат қилиб, тоғасига нисбатан тазйиқ ўтказилганлиги ва уни ўлимида сабабчи бўлган фуқаро О.Ҳакимовга нисбатан чора кўрилмаётганлигини қайд этганлиги ҳолати туман прокуратураси томонидан ўрганилиб, мурожаатда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаган, дейилади Навоий вилояти прокуратураси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг