Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда йирик ёнғин содир бўлди

Навоийда йирик ёнғин содир бўлди

Навоий вилояти Учқудуқ туманида жойлашган спорт мажмуасида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 29 сентябр куни НКМК жамғармаси давлат муассасаси Учқудуқ ҳудудий бошқармасига қарашли «Ёшлар» спорт залида ёнғин келиб чиққан ва у тўлиқ бартараф этилган.

«Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Тегишли мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланиб, тегишли барча чоралар кўрилади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг