Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Нексия» Чирчиқ дарёсига қулади. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолишга улгурган

«Нексия» Чирчиқ дарёсига қулади. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолишга улгурган

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Жорий йилнинг 4 июль куни ижтимоий тармоқда «Чирчиқда “Нексия” дарёда оқиб кетибди» сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ушбу ҳолат тафсилотлирини маълум қилди. 

Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 18:20 ларда, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 32 километрида ҳайдовчи 2001 й.т. И.М. «Нексия» русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотади ва ҳайдовчи Х.Ж. бошқарувида бўлган «Зил» русумли юк автомашинасининг ён томонига урилади.

Тўқнашувдан кейин «Нексия» ушбу ҳудуд атрофидан ўтган Чирчиқ дарёсига тушиб кетган. Дарёга қулаш вақтида ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолишга улгурган.

Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. «Нексия» русумли транспорт воситаси дарёдан чиқариб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг