Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Нексия» пиёдалар ўтиш жойидан югуриб ўтаётган фуқарони уриб кетди

«Нексия» пиёдалар ўтиш жойидан югуриб ўтаётган фуқарони уриб кетди

Фото: «Nasafnews.uz»

29 сентябрь куни соат 19:00 ларда Қарши тумани Сахтапиёз қишлоғи ҳудудида ҳаракатланган 40 йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга Б.Ш. бошқарувида бўлган «Нексия» русумидаги автомашина тумандаги Нукработ қишлоғида яшовчи Д.А.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Маълум бўлишича, пиёда тўсатдан йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан югуриб ўтишга уринган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Ҳозирда пиёда туман шифохонасида даволанмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳолат каби ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида Қарши тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Элдор Ҳасанов томонидан тарғибот ишлари олиб борилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг