Нукусдан 15 чақирим узоқликда жойлашган текисликда ит ва мушукларнинг вахшийлик аломатлари билан ўлдирилиб, чуқурга ташланган жасадлари топилди.
«Катта эҳтимол билан бу иш Ободонлаштириш бошқармаси қошидаги итларни овловчи махсус бригада ходимлари томонидан амалга оширилган.
Фақатгина шу ходимлар итларни шафқатсизларча қўл оёғини шундай боғлашади», дея изоҳ қолдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Ферузбек Сайфуллаев.
Расмий ташкилотлар мазкур ҳодиса бўйича изоҳ берганича йўқ.
Фото: Facebook
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter