Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нукусда 16 ёшли қиз ўзини каналга ташлади

Нукусда 16 ёшли қиз ўзини каналга ташлади

Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати

Бугун, 19 май куни соат 12.30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган патруль йўналишида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, олинган хабарга кўра кўрсатилган манзилга етиб бориб, Нукус шаҳри ҳудуди бўйлаб ўтган «Дўстлик» каналига ўзини ташлаган номаълум аёл сувдан қутқариб олишди.

Ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган ушбу қиз, дастлабки суриштирувлар мобайнида Нукус шаҳрида яшовчи 2005 йилда туғилган фуқаро Ж.Т. эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг