Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йорк – Тошкент рейси бортида нохуш ҳодиса содир бўлди

Нью-Йорк – Тошкент рейси бортида нохуш ҳодиса содир бўлди

Фото: Xabar.uz

Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Ҳодиса бугун, 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Нью-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлди. Boeing 787 ҳаво кемаси сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилган.

Қайд этилишича, 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан туширилган.

Керакли процедуралар амалга оширилгач, ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради.

HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиши Тошкент вақти билан 13:00 га белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг