Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўғлимни пичоқлаган шахс кўчада бемалол юрибди» — Бош прокуратура Ғузордаги воқеа бўйича баёнот берди

«Ўғлимни пичоқлаган шахс кўчада бемалол юрибди» — Бош прокуратура Ғузордаги воқеа бўйича баёнот берди

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Тугал қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳафиза Ҳамроева ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган. У ўз ўғлини пичоқлаган шахс жавобгарликка тортилмагани, бемалол кўчада юрганлиги, шу сабабли адолат қарор топиши, айбдорга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ғўзор тумани ИИБ томонидан гумондор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан «Қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг