Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар кучли магнит бўрони бошлангани ҳақида огоҳлантирди

Олимлар кучли магнит бўрони бошлангани ҳақида огоҳлантирди

Йил бошидан бери биринчи марта ер юзида магнит бўрони тўққиз балли шкала бўйича олти баллга eтади.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, бугун, 18 февралдан кейин магнит бўрон кучайиб, беш баллгача кучаяди.

Тахминан соат 18:00 да геомагнит таъсир тўлиқ кучга эга бўлади ва жорий йил бошидан бери энг кучли геомагнит бўрон бошланади – у олти балга етади. Бўрон тахминан икки соат давом этади ва кейин пасаяди.

Ярим тундан кейин геомагнит бузилишларнинг кучи тўрт балл даражасида бўлади, сўнг уч баллгача тушади.

Юқори ёки паст қон босими билан оғриган одамларга бундай кунларда уйда қолиш тавсия этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг