Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмалиқдаги қўшма корхонада портлаш содир бўлди

Олмалиқдаги қўшма корхонада портлаш содир бўлди

Бугун, 15 июнь куни соат 17:55 да Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги «Аммафос-Максам» корхонаси ҳудудида ижарада фаолият юритаётган «MAXAM-UZBEKISTON» қўшма корхонасининг Reaxit ишлаб чиқариш цехида технологик жараённи бузилиши натижасида портлаш содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ушбу цехнинг бино конструкциялари бузилган. Шунингдек, воқеа жойига яқин бўлган юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Айни вақтда жабрланган фуқаро шаҳар тиббиёт бирлашмасида, шифокорлар назоратида, аҳволи қониқарли.

«Содир бўлган вазият оқибатида ишчи-ходимларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади», дейилади хабарда.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ИИВ, Миллий Гвардия ва бошқа ташкилотлар вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг