Олмазор туманидаги савдо корхонаси ҳудудида ёнғин юз берди

Олмазор туманида савдо корхонаси ёниб кетди.
Бугун, 11 июл куни Тошкент шаҳар ФВБ томонидан, видеокузатув камералари орқали Олмазор тумани Уста ширин кўчасидаги “Уз метал” савдо корхонасида ёнғин содир бўлаётгани аниқланди.
Мазкур хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Айтилган манзилда корхона ҳудудида қурилиш чиқиндилари 30 кв.м майдонда ёниб зарарлангани аниқланди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter