Олтинкўл тумани ҳокими вафот этди

Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев вафот этди. Марҳум пневмония сабаб омонатини топширгани айтилмоқда.
Н. Ўринбоев 2018 йилнинг октябрь ойида Олинкўл тумани ҳокими этиб тайинланганди. Ундан аввал Андижон вилояти Давлат техника назорати инспекцияси бошлиғи, 2014-2017 йиллар эса вилоят ички ишлар бошқармасида масъул вазифаларда фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Хонобод шаҳри ҳокими Мусахон Мамадалиев вафот этгани хабар қилинганди.
«Xabar.uz» марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter