Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўн етти яшар қизнинг «сирли сўзлашув»ларини тарқатмоқчи бўлган ўспирин ушланди

Ўн етти яшар қизнинг «сирли сўзлашув»ларини тарқатмоқчи бўлган ўспирин ушланди

Шу йилнинг 30 август куни Наманган шаҳрида яшовчи, 2004 йилда туғилган қиз ИИБга ариза билан мурожаат қилган. 

Маълум бўлишича, қизнинг таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган бола у билан танишиб, Телеграм ижтимоий тармоқларида сир сақланиши лозим бўлган сўзлашувлар ва видеоёзувларни тарқатиб юборишини айтиб, уни қўрқитиб, ундан 150.000 сўм ва 200 АҚШ долларини талаб қилган. 

Мазкур ариза юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида бола қизддан 200 АҚШ доллари олган вақтида, ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 сентябрь куни Ўз.Р.ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг