Ўқишга киритиб кўйиш эвазига 6 000 АҚШ доллар олган ўқитувчига жиноий иш қўзғатилди
Фуқароларни Чирчиқ давлат педагогика институти ёки Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган ўқитувчи ушланди.
Ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чирчиқ давлат педагогика институти ўқитувчиси Ш.Э. фуқаро Б.Т. ва Э.Ж.ларни ушбу институт ёки Тошкент давлат педагогика университетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter