Осмонўпар бино лифти 95-қаватдан тушиб кетди
Ичида олтида одам, жумладан, ҳомиладор аёл бўлган лифт осмонўпар бинонинг 95-қаватидан пастга қулаган — «CBS Chicago» хабарига кўра, ҳодиса Чикагонинг Ҳэнкок марказида рўй берган.
Маълум қилинишича, ишлаб турган лифтнинг тросларидан бири узилиб кетган, сўнгра лифт кабинаси улкан тезликда пастга шўнғиган ва 11-қаватга келиб тўхтаб қолган.
Аввалига ўлдик, деб ўйладим. Кабина пастга шитоб билан кетаётганди. Кейин мен тарақ-туруқ ва қасир-қусур овозини эшитдим, — дейди бир ўлимдан қолган сайёҳ Ҳайме Монтемайор.
Қутқарув хизмати келгунига қадар йўловчилар қайси қаватга келиб қолишганини ўзлари ҳам билишмаган. Қутқариш ишлари уч соат давом этди. Жабрланганлар йўқ.
Маълумот учун: Чикагодаги Ҳэнкок маркази 100 қаватли тўрт бурчакли иншоот бўлиб, антеннасигача баландлиги 457 метр, томигача баландлиги 344 метр. 2015 йили баландлиги бўйича АҚШ да 7-ўринда, жаҳонда 37-ўринда турган.
Машҳур «Полтергейст» кинофильмининг 3-қисми шу бинода суратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter