Ўзбекистонда ҳам сезилди: Тожикистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар беришича, бугун, 26-октябр куни Тошкент вақти билан соат 08:10 да (Гринвич бўйича соат 03:10 да) Тожикистон-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 39,49 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик — 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа — 292 км. жануби-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент : 292 км, 2 балл.
Наманган : 168 км, 3 балл.
Андижон : 152 км, 3 балл.
Фарғона : 99 км, 4 балл.
Гулистон : 276 км, 2 балл.
Жиззах : 341 км, 2 балл.
Самарқанд : 411 км, 2 балл.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter