Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга олиб келинаётган тўрт айиқ боласи Россияда ушлаб қолинди

Ўзбекистонга олиб келинаётган тўрт айиқ боласи Россияда ушлаб қолинди

Фото: «Rossaprimavera»

Оренбург яқинидаги Сагарчин қишлоғида Ўзбекистонга енгил машинада қафасда олиб келинаётган тўрт қўнғир айиқ боласи россиялик божхоначилар томонидан ушлаб қолинди.

Ҳужжатларда айиқчаларнинг лақаблари Зита, Гита, Чук ва Гек, дея кўрсатилган.

Ҳайдовчи айиқ болаларини Сизрандаги ҳайвонот боғидан Ўзбекистондаги циркка олиб кетаётганини айтган. Ҳужжатларда айиқчалар сизранлик тадбиркорнинг Ўзбекистон фуқаросига совғаси, деб кўрсатилган.

Ҳайдовчи «Росприроднадзор»нинг айиқларни Россиядан олиб чиқиш ҳақидаги рухсатномасини тақдим этмагани учун божхоначилар юкни ўтказишмаган, шундан сўнг «Контрабанда» моддаси бўйича иш очилган, дейилади хабарда.

Сўнгги кунларда айиқлар трендда: аввалига Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида ноёб турдаги айиқ ва болалари аниқланганди, пича ўтмай ўлдирилган айиқ боласи ҳақидаги хабарлар ҳаммаёққа тарқалди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг