Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида зилзила сезилди

Бугун, 16 октябрь куни Тошкент вақти билан 15:10 да (16.10.2020 йил, Гринвич бўйича 10:10 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 36,54 градус шимолий кенглик; 71,25 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 223 км. Зилзила эписентридан Тошкентгача масофа 554 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
- Тошкент : 554 км, 2 балл.
- Наманган : 497 км, 2 балл.
- Андижон : 481 км, 2 балл.
- Фарғона : 430 км, 2 балл.
- Гулистон : 489 км, 2 балл.
- Жиззах : 496 км, 2 балл.
- Самарқанд : 511 км, 2 балл.
- Бухоро : 696 км, 2 балл.
- Термиз : 361 км, 3 балл.
- Қарши : 545 км, 2 балл.
- Навоий : 646 км, 2 балл.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter