Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзйўлинспекция»нинг масъул ходимларига жиноят иши қўзғатилди

«Ўзйўлинспекция»нинг масъул ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги 4H-1071 «Хонобод-Туркобод» автомобиль йўлининг 0-7 км қисмида ётқизилган асфальтбетон қатламларидан олинган 73 та намуналарнинг қалинлиги лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос эмаслиги, қоплама қалинлиги кам эканлиги аниқланди.

Бош пудратчи томонидан йўл қопламасининг қатламлар қалинлиги меъёрдан кам ётқизилганлиги оқибатида жами 86 728 доллар миқдоридаги иш ҳажми қўшиб ёзилганлиги маълум бўлди. Текшириш давомида эса ушбу қўшиб ёзилган иш ҳажмлари тўлиқ бартараф этилган.

«Ўзйўлинспекция»нинг Йўл-қурилиш материаллари сифатини назорат қилиш ва йўл синов лаборатория бошқармаси масъул ходимлари ётқизилган асфальтбетон қатламининг қалинлиги лойиҳа ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос бўлмасада, 2021 йилда ижобий хулоса бериб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.

Ҳолат юзасидан «Ўзйўлинспекция»нинг масъул ходимлари ва бошқаларнинг ҳаракатларида ҳокимият ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳамда мансаб сохтакорлигида ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг