Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паркентда сел оқимлари юзага келди

Паркентда сел оқимлари юзага келди

Фото: ФВВ

Паркент тумани ҳудудида кузатилаётган ёғингарчиликлар сойларда сел сувларини тўлиб оқишига олиб келмоқда. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Бугун, 14 май куни соат тахминан 17:50да Тошкент вилояти Паркент тумани «Чанги» қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳосил бўлиб, сойларда сел сувларини тўлиб оқиши, ички ариқлар қувурларига шох-шабба ва тоғ жинсларини тиқилиб қолиши оқибатида ички кўчаларга ва аҳоли томорқаларига сел сувларини тошиши ҳолатлари кузатилди. 

Айни вақтда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, қутқарув бўлинмалари, туман йиғма механизацилаштирилган отряди техникалари ҳамда ФВДқТнинг тегишли хизматлари куч ва воситалари томонидан ҳолат оқибатлари бартараф этилмоқда, аҳоли хонадонлари, ички кўчаларда тўпланаётган сувларни чиқариб ташлаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг