Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Паркентлик аёл тиллали бўламан деб темирни қучиб қолди

Паркентлик аёл тиллали бўламан деб темирни қучиб қолди

Фото: «Ложувард»

2018 йил 17 январь куни соат 12:00 ларда «Лайло» исмли аёл соддадил инсоннинг ишончига кириб, уни чув туширди. Паркентлик якка тартибдаги тадбиркор Н.К.нинг уйи ёнида 43 грамм тилла занжирини «4 000 000 сўм ва 15 грамм тилла занжирингиз эвазига сотаман», деб алдаб, ундан ушбу тиллаларини олган.

Эвазига 39 грамм сариқ металдан ясалган сохта тилла тақинчоқларни бериб, ҳодиса жойидан яширинган. «Лайло» исмли аёл шахсини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Паркент тумани прокуратураси томонидан 2018 йил 20 февраль куни «Лайло» исмли аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг