Петербургда портлаш. Ҳозирча 9 киши жабрланган

Бугун, 27 декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Перекрёсток» дўконида портловчи қурилма ишга туширилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса Кондратьевская кўчасида юз берган. Қайд этилишича, 9 киши жароҳатланган. Дўкондан 50 киши эвакуация қилинган.
Тергов қўмитаси берган маълумотларга кўра, 4 киши шифохонага ётқизилган. Тергов қўмитаси суиқасд моддаси бўйича жиноий иш қўзғагани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter