Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда

Фото: «sobitie.com.ua»

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 27 июнь куни соат 22.30ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Қизилжар маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, пиёда — Ўрикзор маҳалласида яшаган 41 ёшли Рустам Валиевни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.

Натижада пиёда Р.Валиев жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз, дейилади ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг