Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Порани долларда олмоқчи бўлган халқ таълими масъули ушланди

Порани долларда олмоқчи бўлган халқ таълими масъули ушланди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Жиззах шаҳар халқ таълим бўлими масъули О.А. жиноят устида ушланди. У ўз хизмат хонасида 1 минг 500 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга тушган.

Айбланувчи мазкур порани Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабларидан бирини таъмирлаш учун давлат бюджетидан ажратилган 249 миллион сўмнинг қурилиш корхонаси ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш учун сўрагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилганлиги маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг