Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Права» ваъдаси сабаб бир нечта шахс қўлга олинди

«Права» ваъдаси сабаб бир нечта шахс қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ж.М. ва бошқалар фуқаролар Н.Ш. ва И.Б.га «В.С.» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «S.А.» УК автомактаби ҳисобчиси А.Э. фуқаро Д.У.га «В.С.» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 6,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Р. фуқаро М.Р.га танишлари ёрдами ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг