Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қалбаки дориларни Тошкентда «ўтказмоқчи» бўлганлар қўлга олинди

Қалбаки дориларни Тошкентда «ўтказмоқчи» бўлганлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда «Мунтазам» ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.

«Фарғона-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган  «Mersedes benz» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаролар С.К. ва Х.М. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 3 хил турдаги 112,5 млн сўмлик қалбаки дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг