Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни соат 00:50 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди, деб хабар берди ФВВ.

Қайд этилишича, вазирлик раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, довон йўлини махсус техникалар ёрдамида қордан тозалаш чораси кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг