Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довони очилди

«Қамчиқ» довони очилди

«Қамчиқ» довонида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли 4 январь куни соат 00:00 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда фуқароларни қабул қилиш – эвакуация штаби тузилиб, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамкорлигида йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди ва исиниш масканлари ташкил этилди.

Шунингдек, ФВВ, ЙПХ ва  «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари билан биргаликда йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари тўхтовсиз олиб борилди.

Амалга оширилган зарурий тадбирлар натижасида бугун, 4 январь куни соат 10:00да «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг