Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довонида 3 та юк автомашина иштирокида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди (фото)

Қамчиқ довонида 3 та юк автомашина иштирокида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди (фото)

Бугун, 4 июн соат 05:00 да 63 ёшли А.Р. бошқарувида бўлган «Самс» русумли юк автомашинани Поп тумани «Кўшминор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 227 километрида бошқариб кетаётганида, тормоз тизими ишламай қолди. Натижада ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, шу йўналиш бўйича йўлнинг четида тўхтаб турган 26 ёшли А.Ғ.нинг бошқарувида бўлган «Isuzu» юк автомашинасига ва 26 ёшли Н.Р.нинг бошқарувида бўлган иккинчи «Isuzu» юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, ағдарилган. Шундан сўнг «Самс» юк автомашинасининг кабина қисмида ёнғин юзага келган.

Натижада «Самс» ҳайдовчиси А.Р. ва «Isuzu» юк автомашинасидан бирининг ҳайдовчиси А.Ғ.лар ҳодиса жойида вафот этганлар, иккинчи «Isuzu»нинг ҳайдовчиси Н.Р.шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Транспорт воситаларингизда узоқ сафарли йўлга чиқишдан олдин транспорт воситангизнинг техник ҳолатини текшириб, транспорт воситасини ҳушёр ва сергак ҳолатда бошқариб, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»га қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг