Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довонида қор бўрони хавфи кутиляпти

Қамчиқ довонида қор бўрони хавфи кутиляпти

Фото: Фадеичев Сергей / ТАСС

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига асосан, 2018 йил 14 январь куни Қамчиқ довонида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

Қайд этилишича, шу куни қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши, қалин туман туфайли кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамолнинг тезлиги сониясига 15-20 метргача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши кутилмокда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довони орқали вақтинча автотранспортда ҳаракатланмасликни тавсия этади.

Эслатиб ўтиш керак, 2017 йилнинг 27 декабрь куни Қамчиқ довонида кучли шамол эсиши, қор ёғиши ва йўлларнинг музлаши натижасида авторанспорт воситаларининг ҳаракати чеклаб қўйилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг