Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамчиқ довонида яна қор ёғмоқда

Қамчиқ довонида яна қор ёғмоқда

А-373 М-39  автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисми 193-263 километрлар оралиғида қор ёғмоқда.

Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланишини  таъминлаш учун «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК томонидан йўлларни қордан тозалаш ишларини бажарилмоқда.

Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

Йўлларда кўриниш 900 метрни, ҳаво ҳарорати -4 даража, намлик 85 фоизни ташкил этади. Шамол тезлиги 1-8 м/с.

Қамчиқ довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришлари тавсия қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг