Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

«Қамчиқ» довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

Фото: ФВВ

ФВВ қутқарувчилари «Қамчиқ» довонида юк машинаси билан боғлиқ ЙТҲ оқибатларини бартараф этдилар.

Ҳодиса кеча, 3 декабр куни соат 20:28 да «Қамчиқ» довонидан ўтган «Тошкент-Ўш» халқаро автомобил йўлининг 197-километрида содир бўлган. «Тошкент-Водий» йўналишда ҳаракатланиб кетаётган кўмир ортилган «МАН» русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси кутилмаганда бошқарувни йўқотиб, ағдарилган.

Воқеа жойига ФВВнинг «Қамчиқ» Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари тезкорлик билан етиб бориб автохалокатга учраб, турли даражада тан жароҳати олган ҳайдовчи ва унинг шеригига (иккинчи ҳайдовчи) ўз вақтида биринчи ёрдам кўрсатилди.

Малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун жабрланганлар Ангрен марказий шифохонасига юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг