Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ»да «Cobalt» аварияга учради

«Қамчиқ»да «Cobalt» аварияга учради

Фото: ФВВ

Бугун, соат 11:56 да «Қамчиқ» довонидан ўтувчи А-373- «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 235 километрида содир бўлган ЙҲТ оқибатида автомобилда қисилиб қолган фуқаро қутқарилди.

«Водий – Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб бораётган «Cobalt» русумли автомашина ўз бошқарувини йўқотиб, аввал йўл ўртасидаги темир тўсиққа, сўнг йўл четида турган «MАN» русумли юк автомашинасига бориб урилган. Оқибатда 4 нафар йўловчи турли кўринишдаги енгил тан жароҳатлари олган. 

Воқеа жойига ўз вақтида етиб келган «Қамчиқ» қутқарув отряди қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ЙТҲда жабрланган 4 нафар фуқарога биринчи ёрдам кўрсатилиб, Поп туман марказий шифохонасига юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг