Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида қозонхона портлаб кетди

Қаршида қозонхона портлаб кетди

Фото: ФВВ

Қарши шаҳридаги кўпқаватли уйларни иситишга мўлжалланган қозонхонада портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 11 январь куни соат 21:25 ларда Қарши шаҳри «Гунгон» МФЙ ҳудудида жойлашган тўрт қаватли 1, 2, 3-уйларни иситиш учун мўлжалланган қозонхонада газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Чақнаш натижасида ёнғин содир бўлмаган. Қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ раҳбарияти, Қарши шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ФВ бўлими бошлиғи ҳамда масъул ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

Ҳозирда мутасадди идора вакиллари томонидан қозонхонани тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг