Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршидаги хонадондан «чақирилмаган меҳмон» тутилди

Қаршидаги хонадондан «чақирилмаган меҳмон» тутилди

Фото: ФВВ

Қашқадарё вилояти қутқарувчилари кўпқаватли уйга кириб олган илонни олиб чиқишди.

ФВВ ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳодиса Қарши шаҳрида жойлашган хонадонларнинг бирида юзага келди. A.X. исмли фуқаро соат 17:45да вилоят ФВБ навбатчилик қисмига уйига илон кириб олганлиги ҳақида маълум қилган.

Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бордилар ва «чақирилмаган меҳмон»ни тутиб, хавфни бартараф қилдилар. Ҳозирда илон табиатга қўйиб юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг